Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Тайинловга қадар у "Микрокредитбанк" бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рустам Давутович 1982 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Банк-молия Академиясини иқтисодиёт, банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодчи.
Тайинловга қадар у "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Навоий вилояти ҳокими биринчи ўринбосари лавозимини шу вақтга қадар Тўлқин Отамуродов эгаллаб келганди.