platina.uz

Томди туманига вақтинчалик раҳбар тайинланди

Навоий ҳокими Нормат Турсунов қатнашган сессияда аввалги ҳоким ишдан олинган. 

Жамият
23 декабрь 2023 йил
Томди туманига вақтинчалик раҳбар тайинланди

Орзумурод Умаровга Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш топширилди. Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Қ.Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Шунингдек, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юзасидан ҳам ахборот берилди, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+