platina.uz

Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Нурали Жўраев бунга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармасида ишлаган. 

Жамият
7 август, 9:46
Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Навоий вилояти ҳокими қарорига кўра Нурали Жўраев Ғозғон шаҳри ҳокими вазифасига тайинланди.

Тайинловга қадар Нурали Шуҳратович Жўраев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. Маълумоти олий.

Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+