Европа Трамп сайланса АҚШ билан "муносабатлардаги узилиш"га тайёрланмоқда
Энг катта ташвиш Трампнинг юқори импорт божларини жорий этиш ҳақидаги ваъдасидир. Бундан ташқари у Украинани ҳам ён беришга мажбурлаши мумкин.
Европа давлатлари АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар билан "трансатлантик муносабатларни узиш эҳтимоли"га тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, The Washington Post нашрига интервью берган сиёсатчиларнинг қайд этишича, минтақани Америка президенти ким бўлишидан қатъи назар, катта синов кутмоқда.
Материалда қайд этилишича, энг катта ташвиш Трампнинг юқори импорт божларини жорий этиш ҳақидаги ваъдасидир. "Трампни тинчлантириш" учун Европа жавоб ечимлари рўйхатини туза бошлади ва музокаралар стратегиясини белгилади. Шу билан бирга, Германия иқтисодиёти божларнинг ошишига энг заиф бўлгани айтилади.
"Трамп билан савдо уруши эҳтимоли рецессия қўрқувини кучайтиради. Немис иқтисодиёт институти Трампнинг тарифлари немис компаниялари учун 162 миллиард доллар йўқотишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Европани ташвишга солаётган яна бир мавзу Доналд Трампнинг НАТО ва Украинадаги можаро ҳақидаги позициясидир. Собиқ президент ҳарбий блок мамлакатларини мудофаа учун етарли маблағ ажратмаётгани учун танқид қилди. WP маълумотларига кўра, агар у сайловда ғалаба қозонса, республикачи Украинани ҳудудини беришга мажбурламоқчи ва Россия билан тинчлик келишувига рози бўлмоқчи. Вашингтон позицияси ўзгариши оқибатларини олдини олиш учун НАТО Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича АҚШ масъулиятининг бир қисмини ўз зиммасига олди ва Европа давлатлари ўз харажатларини оширди. Бироқ Европа расмийлари АҚШнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлиш" ҳалокатли зарба" бўлишини тан олишади.
АҚШда сайловлар 5 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. 70 миллиондан ортиқ америкаликлар аллақачон президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз беришган.