Машҳур бастакор Куинси Жонс вафот этди
У даставвал Фрэнк Синатра билан ишлаган, сўнгра Майкл Жексон билан ҳамкорликда машҳур Thriller албомини яратган. 28 карра "Грэмми" мукофоти совриндори.
28 бор "Грэмми" мукофоти совриндори бўлган Куинси Жонс вафот этди. У машҳур Фрэнк Синатра билан ишлаган ва Майкл Жексоннинг альбомларини ишлаб чиққан.
Жонс 91 ёшда эди.
Қуинcи Жонс 1933 йил 14 мартда Чикагода туғилган. 1950 йилларда у Элла Фицжералд, Пегги Ли ва кичик Сэмми Дэвис учун продюсер ва аранжировкачи сифатида ишлаган.
1958 йилда у Френк Синатра билан ҳамкорлик қила бошлади. Улар 1984 йилгача, Синатранинг сўнгги LA is my lady студиявий альбоми чиққунга қадар бирга ишладилар.
1970 йилларнинг охирида Жонс Майкл Жексон билан ҳамкорлик қила бошлади. У Жексонга дунё миқёсида шуҳрат келтирган Off the wall албомларини, шунингдек, Thriller ва Bad альбомларини ишлаб чиқарди.
Ўзининг мусиқий фаолияти давомида Куинси Жонс 28 марта "Грэмми" мукофотини қўлга киритди.