Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллоев вафот этди
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълумот берди.
Жамият
1 ноябрь, 9:40
Ўзбекистон Қаҳрамони, сурхондарёлик фермер Аҳмад Нарзуллоев 68 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
"Аҳмад Нарзуллоев ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилашда, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, фермерлик фаолиятини ривожлантиришда беминнат, фидокорона хизмат қилган ватанпарвар, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди" дейилади Сурхондарё вилоятида ҳокимлиги хабарида.