platina.uz

Рақобат қўмитаси Жиззахда учта кластерга нисбатан иш қўзғатди

Улардан бири пахта маҳсулотларини биржа котировкаларидан паст ва баланд нархларда сотган. Икки кластер эса пахта шроти нархини кескин кўтариб юборган. 

Жамият
30 октябрь 2024 йил
Рақобат қўмитаси Жиззахда учта кластерга нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Жиззахда уч кластерга чора қўллади.

Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Унда “JIZZAX INDUSTRIAL TO`QIMA” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан пахта толаси ва техник чигит маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди.

Шундан, 321,7 тонна пахта толасини биржа котировка нархларига нисбатан юқори нархларда ва 1021 тонна пахта толасини биржа котировка нархларига нисбатан паст нархларда сотиш ҳолатлари ҳамда 2536 тн техник чигит маҳсулоти биржа котировка нархлари билан солиштирилганда паст нархларда сотилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “JIZZAX INDUSTRIAL TO‘QIMA” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Шунингдек, пахта шроти бўйича биржа савдоларида иштирок этган “PAXTAKOR SIFAT YOG‘” МЧЖ, “JIZZAX KENTEKS” МЧЖ ва “BAXMAL QUYOSH NURI” МЧЖлар томонидан нархларни келишган ҳолда кескин оширганлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, “Рақобат тўғрисидаги” қонуннинг 19 моддаси (рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни тақиқлаш) талаблари бузилиши аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб жамиятларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+