platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда 3,4 млн тонна пахта териб олинди

Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 млн тоннали шартномавий кўрсаткичнинг 76 фоизини ташкил этади. Йиғиб олинган ҳосилнинг 2,6 млн тоннаси пахта териш машиналарида терилган. 

Ўзбекистонда 3,4 млн тонна пахта териб олинди

Ўзбекистонда ушбу мавсум бошидан бери 3,4 млн тонна пахта териб олинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

12 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3,4 млн тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 млн тоннали шартномавий кўрсаткичнинг 76 фоизини ташкил этади.

Йиғиб олинган ҳосилнинг 2,6 млн тоннаси пахта териш машиналари, 848 минг тоннаси эса қўл меҳнати ёрдамида терилган. Яъни умумий теримнинг қарийб 75 фоизи механизациялашган.

Қўлда терилган пахтанинг 174 минг тоннаси далаларни техника учун тайёрлаш жараёнида, 674 минг тоннаси эса машиналар кира олмайдиган кичик майдонларда йиғиб олинган.

Бу йилги теримга 3 мингга яқин пахта териш машинаси жалб қилинган. Уларнинг мингдан ортиғи жорий йилда фермерлар ва агрокластерларга лизинг асосида етказиб берилган.

Расмий маълумотларга кўра, 12 октябрнинг ўзида машиналар ёрдамида 147 минг тонна пахта терилган. Бу ҳар бир машинага ўртача 50 тоннадан тўғри келади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid