platina.uz

Вазирлик ва идораларнинг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди

Ижро этувчи ҳокимият органларидаги жами бошқарув штат бирликлари сони 53 минг 560 нафар этиб белгиланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 5626 та штат, 8 та вазир ўринбосарлари мавжуд бўлади.

Жамият
29 октябрь, 11:38
Вазирлик ва идораларнинг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-165-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди.

Унга мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

- айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;

- иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш.

Президентнинг 2023 йил 23 январдаги фармони иловасига мувофиқ ижро этувчи ҳокимият органларидаги жами бошқарув штат бирликлари сони 53 минг 560 нафар этиб белгиланди. Шундан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 5626 та штат, 8 та вазир ўринбосарлари мавжуд бўлади.

Божхона қўмитасида 4690 дона штат (раис ўринбосарлари сони 4 нафар). Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 1024 (ўринбосарлар сони 4 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 2200 нафар штат бирлиги бўлади (вазир ўринбосарлари сони 5 нафар). Адлия вазирлигига 3632 штат, Давлат солиқ қўмитасига 9745 штат берилган (раис ўринбосарлари сони 4 та).

Шунингдек, 2-илова билан ижро этувчи ҳокимият органларининг ягона ва қисқартма рўйхатлари тасдиқланди.

Шунингдек, вилоят ва туман ҳокимликлари бошқарув аппарати штат бирликлари ҳам тасдиқланди. Бундан вилоятлар ва пойтахт 3 тоифага ажратилди. Бунда жами бошқарув ходимлари сони 868 нафар этиб белгиланди. Энг кўп ходим Тошкент шаҳрида — 105 нафар.

Вилоятга бўйсунувчи туман ва шаҳарлардаги бошқарув ходимлари учун эса 3809 та штат берилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+