Родри Эрнандес "Олтин тўп" соҳибига айланди
Кучли бешталикдан Винисиус Жуниор, Жуд Беллингҳэм, Дани Карвахал ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландлар жой олди.
Франция пойтахти Парижда France Football томонидан ташкил этилган "Олтин тўп" маросими бўлиб ўтди.
Унда "Манчестер Сити" ва Испания термаси ўйинчиси Родри Эрнандес нуфузли мукофотни қўлга киритди.
Родри ўтган мавсумда Европа чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Шунингдек, "Сити" сафида АПЛда чемпион бўлди.
Таъкидлаш керакки, совринни "Реал" ўйинчиси Винисиус Жуниор олиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо якунда бундай бўлмади.
Топ-5дан қуйидаги футболчилар ўрин олди — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5).
Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти ("Реал"/Италия)
Аёллар футболида энг яхши мураббий — Эмма Ҳайес ("Челси"/АҚШ)
Энг яхши клуб — "Реал" (Испания)
Энг яхши аёллар жамоаси — "Барселона" (Испания).
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ушбу совринни Лионел Месси қўлга киритганди.