Ўзбекистоннинг Афғонистон ва Швейцариядаги элчилари тайинланди
Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси лавозимига тайинланди. У 2011-2012 йилларда эса Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Ўзбекистоннинг Афғонистон ва Швейцариядаги элчилари тайинланди.
Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси лавозимига тайинланди. Дипломат 62 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.
Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.
Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодмонов ўрнига тайинланди.
Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Қайд этилишича, элчи (қароргоҳи Берлин шаҳрида) 25 октябрь куни Швейцария президенти Виола Амердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган.
Ахатов 2010—2013 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.