Толибон элчиси Тошкентга етиб келди

Абдул Ғаффор Баҳар 23 сентябр куни Тошкентга келиб бир неча дипломатлар билан танишув учрашувларини ўтказган. 

Сиёсат
24 сентябрь, 16:41
Толибон элчиси Тошкентга етиб келди

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзи тайинланган вакили Ўзбекистонда ўз вазифасини расман бошлаганини эълон қилди.

Вазирлик ўз баёнотида Толибоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдул Ғаффор Баҳар душанба куни Тошкентга келганини ва бир неча дипломатлар билан танишув учрашувларини ўтказганини тасдиқлади.

Ўзбекистон сўнгги уч йил давомида Толибон билан яқин муносабатларни сақлаб келган бўлсада, минтақадаги бошқа давлатларнинг позициясига мос равишда уни расман тан олмаган.

Россия, Хитой, Эрон ва Ўзбекистон каби давлатлар Толибон билан дипломатик алоқада бўлган, аммо ҳеч бири унинг ҳукмронлигини расман тан олмаган.

Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Зиё Аҳмад Такалнинг таъкидлашича, Баҳарнинг ташрифи унинг Тошкентдаги расмий вазифаларини 

Гарчи Афғонистонда ҳокимиятга қўлга олганига 3 йилдан ошганига қарамай бирор давлат Толибонни расман тан олганича йўқ. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+