platina.uz

Bloomberg: газ плиталари ҳар йили Европада 40 мингдан ошиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Газ плитасидан фойдаланишда ҳосил бўладиган азот диоксиди хавфли саналади. 

Жаҳон
28 октябрь, 16:08
Bloomberg: газ плиталари ҳар йили Европада 40 мингдан ошиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Испаниялик олимлар Европа хонадонларидаги газ плиталари одамларнинг бевақт ўлимига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Жауме университети олимлари тадқиқот ўтказдилар, натижада Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда йилига 40 мингга яқин бевақт ўлимга бино ичида газ плитасидан фойдаланишда ҳосил бўладиган азот диоксиди таъсири сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бундай мосламалар болаларда астма хасталигига олиб келиши мумкин.

Ҳар учинчи Европа оиласида газ плиталари ишлатилади. "Жамоат саломатлиги нуқтаи назаридан, газ плиталари заҳарли", деди тадқиқот раҳбари Хуана Мария Делгадо-Саборит.

Таъкидланишича, тадқиқот ҳозирча жаҳон олимлари томонидан ўзаро баҳоланмаган. У Европа иқлим фонди нотижорат ташкилоти томонидан молиялаштирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+