Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди
Қонунчиликда электоратнинг 33 фоизи жараёнларда иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Ҳозирда сайловдаги давомат 47,6 фоизга етди.
Сиёсат
27 октябрь, 14:39
ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев овоз бермоқда.
Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кўчқоровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, жараён ўтган деб топилади.
Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.
Соат 11:00 ҳолатига кўра эса қарийб 30 фоиз сайловчилар овоз берганди.