Бош вазир Абдулла Арипов парламент сайловида овоз берди
Соат 11:00 ҳолатига кўра 5,9 млн киши сайловларда қатнашган.
Сиёсат
27 октябрь 2024 йил

Абдулла Арипов набираси Мирҳамид билан.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
Шунингдек, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот берилди.
26 октябр соат 11:00га кўра 5,9 млн киши овоз берди. Бу жами сайловчиларнинг 29,5 фоизидир.
