Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини табриклади
Бугун Қозоғистонда Республика куни нишонланмоқда. 1990 йил 25 октябр куни Қозоғистон ССРнинг мустақиллик декларацияси қабул қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевни Республика куни билан табриклади. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз табригида Қозоғистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар, кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбари мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини ҳам таъкидлади" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 25 октябр куни Қозоғистонда Республика куни нишонланмоқда. 1990 йил 25 октябр куни Қозоғистон ССРнинг мустақиллик декларацияси қабул қилинган.