Муҳтож аҳолига уй таъмири учун кам фоизли кредит берилади
Камбағалликдан чиқариш дастурида уй-жой қураётган ёки таъмирлаётганлар уйининг кадастр паспортини шакллантириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлар 50 фоизга камайтирилади.
Вазирлар Маҳкамасига қарорига кўра, "маҳалла еттилиги" тавсияси билан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, уй таъмирлаш учун аҳолига 120 млнгача паст фоизли кредит берилади.
Шунингдек, ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида фоиз миқдорларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.
Уйни таъмирлаш учун кредитлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қоида тариқасида Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк ва Бизнесни ривожлантириш банклари томонидан ажратилади.
Камбағалликдан чиқариш дастурида уй-жой қураётган ёки таъмирлаётганлар уйининг кадастр паспортини шакллантириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлари 50 фоизга камайтирилади.
Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки тўловнинг бир қисми қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.
Низомга кўра, қарз олувчилар 18-60 ёш оралиғида бўлиши керак. Қарз олувчининг бошқа кредитлари бўйича қарз юки даромадининг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги керак.
Тижорат банклари унинг ойлик даромадини аниқлаш мақсадида иш ҳақи маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Салбий кредит тарихи ипотека кредитининг рад этилишига сабаб бўлади.