Қидирувдаги шахс қайнотасининг ертўласидан топилди
У банкдан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олиб, мақсадли сарфламасдан ишлатиб юборган.
Жамият
24 октябрь, 9:40
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қидирувдаги шахс ушланди.
Қайнотасининг яшаш уйи ертўласига яширинган ушбу фуқаро вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро 2022 йилда тижорат банкларининг биридан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олишга эришган. Лекин бу маблағга 125 бош зотли қорамол олиш ўрнига бошқа мақсадларга сарфлаб юборган.
Прокуратура томонидан унга қарши ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ва растрата қилиш) билан жиноий иш қўзғатилди.