platina.uz

Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори этиб тайинланди

Аввалги прокурор Маъруфхон Хўжаев 2024 йилнинг июлида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси лавозимини эгаллаганди. 

Жамият
24 октябрь, 10:40
Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори этиб тайинланди

Абдуҳакимов Муродулло Тоғаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойидан буён Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Маъруфхон Хўжаев 2024 йилнинг июлида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси этиб тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+