platina.uz

Олимжон Абдуллаев Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

У шу вақтга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган. 

Сиёсат
23 октябрь, 7:00
Олимжон Абдуллаев Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Абдуллаев Олимжон Суюнович Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Олимжон Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.

Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

Эслатиб ўтамиз, аввал Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+