platina.uz

Россиялик мухолифатчининг беваси президент бўлиш истагини билдирди

Бироқ Юлия Навалная Путин ҳокимиятда қолар экан, Россияга қайтиш имкони йўқлигини таъкидлаган. 

Жаҳон
22 октябрь, 10:00
Россиялик мухолифатчининг беваси президент бўлиш истагини билдирди

Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная Россияга қайтса, президентликка номзодини қўйишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда у BBC'га берган интервьюсида айтди. Шу билан бирга, Навалная ҳозирги вазиятда, яъни Владимир Путин ҳокимиятда қолар экан, бу мумкин эмаслигини тан олди.

2024 йил июлида, эрининг ўлимидан кўп ўтмай, Москва суди Навалнаяни "экстремистик жамиятда иштирок этгани" учун ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди (Навалний томонидан асос солинган Коррупцияга қарши кураш фонди назарда тутилган).

Ўша пайтда Навалная аллақачон чет элда яшаётган эди. У Россиянинг "террорчилар ва экстремистлар" рўйхатида қолмоқда ва агар у Россияга қайтса, ҳибсга олиниши деярли аниқ. Эрининг ҳаёти давомида Юлия Навалная сиёсат билан шуғулланмаган, аммо колонияда мухолифатчи вафот этганидан сўнг, бева аёл унинг ишини давом эттиришга ваъда берди.

У ҳозир инсон ҳуқуқлари ташкилотини бошқаради. "Менинг мақсадим мамлакатда ўзгаришларни амалга ошириш ва инсонларга имкон беришдир", дейди у.

Шунингдек, Навалная эрининг ўлимида Россия президенти Путинни айблаб келади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+