Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди
Гулен Туркияда 2016 йилда содир бўлган давлат тўнтаришига уринишда айбланганди. У 1999 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келган.
Туркияда 2016 йилда давлат тўнтаришига уриниш уюштирганликда айбланган жамоат арбоби, воиз Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди.
83 ёшли Гулен АҚШнинг Пенсилвания штатидаги шифохонада оламдан ўтган. У 1999 йилдан буён АҚШда яшаб келаётганди.
Туркия ҳукумати Гулен раҳбарлик қилган FETO ташкилотини 2016 йил июлидаги давлат тўнтаришига уринишда айблаб келади.
Туркияда ушбу қўзғолондан сўнг 80 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди, 150 мингга яқин давлат хизматчиси, жумладан, ҳарбийлар ишдан бўшатилди ёки ишдан четлаштирилди.
АҚШда бўлган Гуленнинг ўзи тўнтарув ташаббусини қоралаб, ўзига қўйилган айбловларни рад этди.