Усмон Шарифхўжаев Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди
У бунгача Мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Усмон Шарифхўжаев Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. У шу вақтга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифхўжаев Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифхўжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Шарифхўжаев аввал Президент Администрацияси таълим шўъбаси мудири, 2020 йилдан бери Халқ таълими вазири (ҳозирги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.