Ўзбекистон иқтисоди энг тез ўсаётган мамлакатлардан бири деб топилди
Жаҳон банки Шарқий Европа ва Марказий Осиёга оид кўрсаткичларни тақдим этди.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда Европа ва Марказий Осиёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодиётлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллади.
Жаҳон банки ҳисоботи минтақада иқтисодий ўсиш бир неча инқирозлардан кейин барқарорлаша бошлаганини кўрсатади. Аммо ставкалар 2000 йилларнинг бошларида кузатилган даражадан пастлигича қолмоқда.
ЯИМ ўсиш суръатлари энг юқори бўлган давлатлар орасида Грузия (7,5 фоиз), Тожикистон (7,2 фоиз) ва Ўзбекистон (6 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Умуман олганда, минтақа учун ўсиш суръати ўтган йилги 3,5 фоиздан бу йил 3,3 фоизгача, 2025 йилга келиб эса 2,6 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
Россияда қаттиқ пул-кредит сиёсати ва ишлаб чиқариш қуввати ва меҳнат ресурсларига борган сари мажбурий чекловлар ўсишни 2023 йилдаги 3,6 фоиздан жорий йилда 3,2 фоизга ва 2025 йилда 1,6 фоизга секинлаштириши кутилмоқда.
Минтақанинг Россиядан кейин иккинчи йирик иқтисодиёти бўлган Туркияда ўсиш 2023 йилдаги 5,1 фоиздан бу йил 3,2 фоизга секинлашди.
Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун мўлжалланган прогнозлар мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 5,8 фоиз ўсишини кўрсатмоқда, мамлакат бу билан минтақада етакчига айланиши мумкин.