platina.uz

Айрим давлатлар интеграцияга халақит беришга уринмоқда – Россия элчиси

Олег Малгинов уч томонлама газ иттифоқи ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Сиёсат
17 октябрь, 14:00
Айрим давлатлар интеграцияга халақит беришга уринмоқда – Россия элчиси

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги "газ иттифоқи" ғояси миш-мишлар билан ўралган бўлиб, айрим давлатлар уч мамлакатнинг ёқилғи-энергетика комплексига интеграциялашувига тўсқинлик қилишга уринмоқда, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов. У "айрим давлатлар" деганда кимларни назарда тутаётганини очиқламаган.

Бу ҳақда элчи РИА "Новости" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бу масала, биринчи навбатда, тегишли вазирликларга мурожаат қилиш керак, аммо шу нуқтаи назардан, экспортни мувофиқлаштириш мақсади бўлган "газ иттифоқи"ни яратиш ғояси қандай бўлганини эслатиб ўтмоқчиман. У 2022-2023 йиллар давомида турли тахмин ва миш-мишлар билан ўралган эди”, деди Малгинов.

Дипломат сўнгги йилларда энергетика халқаро саноат ҳамкорлигининг энг сиёсийлашган соҳасига айланганини таъкидлади.

"Биз айрим давлатлар қандай қилиб сиёсий баҳолар, ҳаракатлар билан Россия энергетика ресурсларидан воз кечишга, газ сектори ва умуман ёқилғи-энергетика комплексидаги ҳар қандай интеграция саъй-ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган қадамлар қўйишга уринаётганига гувоҳ бўламиз", — дея қўшимча қилди элчи.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрида Россия томонидан Қозоғистон ва Ўзбекистонга рус газини ушбу давлатлар ҳудуди орқали ташишни назарда тутувчи "учлик газ иттифоқи"ни тузишни таклиф қилганди.

Аммо Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари иттифоқ ва унга таклиф ҳақида маълумот йўқлигини айтиб, ҳамкорлик икки томонлама олиб борилишини билдиришганди.

2023 йил октябрь ойидан бошлаб" Марказий Осиё – Марказ" қувури орқали Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш бошланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+