platina.uz

Марғилондаги газ тўлдириш шохобчаси қарийб 500 млн сўмлик газни ўғирлашда айбланмоқда

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 

Жамият
13 октябрь, 14:38
Марғилондаги газ тўлдириш шохобчаси қарийб 500 млн сўмлик газни ўғирлашда айбланмоқда

Марғилон шаҳридаги битта АГТКШ 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

"Ўзенергоинспекция" Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Марғилон шаҳридаги "С.Ф.Г" МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси манфаатига 456 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+