Кимё бўйича Нобел мукофоти соҳиблари эълон қилинди
Дэвид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон М. Жампер оқсил бўйича изланишлари учун тақдирландилар.
Швеция Қироллик Фанлар академияси кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди.
Нуфузли мукофот учта олимга топширилди: Дэвид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон М. Жампер.
Дэвид Бейкер "ҳисоблаш оқсили дизайни учун"
Демис Хассабис ва Жон М. Жампер эса оқсил тузилиши бўйича изланишлари учун мукофотни қўлга киритган.
Ўтган йили Мунги Бавенди, Луи Брюс ва Алексей Екимовлар квант нуқталарини - диаметри бир неча нанометр бўлган ноёб оптик ва электрон хусусиятларга эга майда зарраларни кашф этгани ва синтез қилгани учун кимё бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлганди.
Аввалроқ Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга физика бўйича Нобел мукофоти берилганди. Улар нейрон тармоқларни машина таълими асосида ўқитиш бўйича тадқиқотлар олиб боришган.