Адабиёт бўйича Нобел мукофоти канадалик ёзувчига берилди
Энн Карсон "мумтоз адабий анъаналарни жонли тарзда замонавий шакллар билан бойитган жасур ҳамда янгиликка тўла ижоди учун" ғолиб бўлган.

Канадалик ёзувчи Энн Карсон адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Бу ҳақда Нобел қўмитаси хабар берди.
Унга мукофот “классик анъаналар билан эркин мулоқотда замонавий адабиёт учун янги шаклларни яратган журъатли ва ижодкорона асарлари учун” учун берилгани айтилган. Энн Карсон 1950 йилда Канаданинг Торонто шаҳрида туғилган.
Ўтган йили адабиёт соҳасидаги Нобел мукофоти венгриялик ёзувчи Ласло Краснохоркаига берилганди. У “апокалиптик ваҳима фонида санъат кучини тасдиқлайдиган таъсирли ва башоратли ижоди учун” ушбу мукофотга сазовор бўлганди.





