Кимё бўйича Нобел соҳиблари маълум бўлди
Ушбу мукофот Сусуму Китагава, Ричард Робсон ва Омар Ягига "металл-органик тузилмалар бўйича янгиликлар" учун берилди.

Швеция Қироллик Фанлар академияси 2025 йилги кимё бўйича Нобел мукофоти лауреатларини эълон қилди.
Булар Сусуму Китагава (Япония), Ричард Робсон (Австралия) ва Омар Ягилардир (АҚШ).
Китагава, Робсон ва Яги газлар ва бошқа кимёвий моддалар ўтиши мумкин бўлган катта бўшлиқларга эга молекуляр тузилмаларни яратдилар, дея изоҳ беради Нобел қўмитаси. Ушбу металл-органик рамкалар (органик ва ноорганик компонентлардан тайёрланган кристалли материаллар) чўл ҳавосидан сув йиғиш, карбонат ангидридни ушлаб туриш, заҳарли газларни сақлаш ёки кимёвий реакцияларни катализлаш учун ишлатилиши мумкин.
Нобел кимё қўмитаси раиси Хайнер Линке таъкидлади: “Метал-органик рамкалар янги функцияларга эга бўлган мослаштирилган материалларни яратиш учун илгари тасаввур қилиб бўлмаган имкониятларни очиб, улкан салоҳиятни тақдим этади”.
Аввалроқ физика бўйича Нобел мукофоти эгалари эълон қилинганди.
Жон Кларк, Мишел Деворе ва Жон Мартинислар квант механикасидаги фундаментал кашфиётлари сабаб ғолиб бўлдилар.