platina.uz

Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтон физика бўйича Нобел мукофотини қўлга киритдилар

Уларга нейрон тармоқларни машина таълими асосида ўқитиш бўйича олиб борган тадқиқотлари учун мукофот берилди. 

Жаҳон
8 октябрь, 15:07
Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтон физика бўйича Нобел мукофотини қўлга киритдилар

Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтон нейрон тармоқларни машина таълими асосида ўқитиш бўйича олиб борган тадқиқотлари учун физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Нобел мукофоти қўмитаси хабар берди.

Улар физика воситаларидан замонавий кучли машина таълимининг асоси бўлган усулларни ишлаб чиқиш учун фойдаланганлар.

Жон Хопфилд (АҚШ) маълумотлардаги тасвирлар ва бошқа турдаги нақшларни сақлаши ва қайта қуриши мумкин бўлган ассоциатив хотирани яратди.

Жеффри Хинтон (Канада) маълумотлардаги хусусиятларни автоном тарзда топадиган ва шу тариқа тасвирлардаги муайян элементларни аниқлаш каби вазифаларни бажарадиган усулни ихтиро қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда физика бўйича мукофотни Пьер Агостини, Ференс Краус ва Энн Л'Уилье қўлга киритганди.

Уларга мукофот "материяда электронлар динамикасини ўрганиш учун аттосекундли ёруғлик импульсларини яратиш бўйича экспериментал усуллар учун" берилганди.

7 октябр куни эса тиббиёт бўйича Нобел соҳиблари маълум қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+