platina.uz

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 41 млрд доллардан ошди

Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотлар учун навбатдаги рекорд саналади. 

Иқтисод
8 октябрь, 11:15
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 41 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди ва 41 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,99 миллиард долларга ошган ҳолда 41,14 миллиард долларни (+5 фоиз) ташкил этмоқда.

Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2024 йилнинг сентябрь ойида 1,99 млрд. долларга ошди, бунда олтин нархининг 2524,15 доллардан 2650,15 долларгача кўтарилишининг таъсири +1,51 млрд. долларни ташкил этди.

Сўнгги ўн йил ичида олтин захираси рекорд даражада кўпайган давлатлар орасида Россия етакчи (+ 1,2 минг тонна). Кейинги ўринларда Хитой ва Туркия бормоқда.

Жаҳондаги умумий олтин захираси бўйича эса АҚШ ва Германия етакчи. АҚШ олтин захираси 8,1 минг тоннадан ошади. Германияда бу кўрсаткич 3,35 минг тоннани ташкил қилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+