platina.uz

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятдан чуқур хавотир билдирди

1 октябр куни Эрон Исроилга қарата юзлаб ракеталар йўллади, Ливанда ҳам вазият кескинлашмоқда. 

Сиёсат
3 октябрь, 20:44
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятдан чуқур хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот билан чиқди.

Мамлакат Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдирган.

"Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз", дейилади муносабатда.

Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Эрон Исроилга ракета зарбалари берди. Вазият кескинлашиши ортидан мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+