АҚШ элчиси билан Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Жонатан Ҳеник билан учрашди.

3 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Америка Қўшма Штатларининг Ўзекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашиб, Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашган.
Шунингдек, мулоқот давомида икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, хусусан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларини ҳам муҳокама қилган.
