АҚШ Яқин Шарқ мамлакатларидан дипломатларини шошилинч эвакуация қилмоқда
Минтақада Эроннинг ҳарбий иштироки сезиларли даражада кучайгани қайд этилган.

Қўшма Штатлар минтақадаги вазиятнинг янада кескинлашиши хавфи туфайли Яқин Шарқ мамлакатларидан баъзи дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг оилаларини эвакуация қилишни шошилинч равишда ташкил қилмоқда.
Бу ҳақда CNN вазиятдан хабардор бўлган бир нечта манбаларга таяниб хабар берди.
Канал АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога йўлланган 23 октябрдаги меморандумда АҚШ разведкаси Эроннинг ҳарбий иштироки сезиларли даражада кучайганини ҳужжатлаштиргани айтилган.
Меморандумга кўра, Теҳроннинг тахминий ҳужумларига тайёргарлик "Яқин Шарқда ҳам, бошқа бир қатор мамлакатларда ҳам илғор босқичга етган".
Шу билан бирга CNN таъкидлашича, дипломатик хизмат ходимлари эвакуациянинг тартибсиз ташкил этилиши ва молиявий ёрдамнинг етарли эмаслигидан шикоят қилмоқдалар.
Уларнинг кўпчилиги Эрон билан уруш пайтида кетишга мажбур бўлгандан кейин яқинда ўз лавозимларига қайтишди ва энди яна фарзандлари учун уй-жой ва мактаб излашга мажбур бўлмоқдалар.





