Исроил Ливанга қуруқликдан ҳужум бошлади

Бу ҳужум "чекланган ва маҳаллий характерга эга" дейилади армия баёнотида. АҚШ ҳужум ҳақида огоҳлантирилган. 

Жаҳон
5 кун аввал, 10:12
Исроил Ливанга қуруқликдан ҳужум бошлади

Исроил Ливанда қуруқликдан "чекланган" ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. 

Исроил мудофаа кучлари қўшинлар Ливан жанубидаги чегара ҳудудида "Ҳизбуллоҳ" билан боғлиқ нишонларга чекланган қуруқликдаги рейдларни бошлаганини маълум қилди. 

ЦАХАЛ баёнотида таъкидланганидек, Исроил ҳаво кучлари ва артиллерияси ҳарбий объектларга зарба бериш орқали операция давомида қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватламоқда.

“Сиёсий эшелон қарорларига мувофиқ, бир неча соат олдин Исроил армияси Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" нишонлари ва инфратузилмаларига қарши аниқ разведка маълумотларига асосланиб, чекланган, маҳаллийлаштирилган ва мақсадли рейдларни бошлади”, — дейилади армия ўзининг Телеграм-каналида.

Исроил шунингдек, Сурия ҳудудига ҳам зарбалар берган. Оқибатда Сурияда машҳур бўлган телебошловчи Сафо Аҳмад ҳалок бўлган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+