Россия армиясини хорижликлар ҳисобига тўлдирмоқчи

Путин тегишли фармонни имзолади. 

Жаҳон
4 январь, 15:49
Россия армиясини хорижликлар ҳисобига тўлдирмоқчи

Россия президенти Владимир Путин уруш вақти армияга кирган хорижликларга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги фармонни имзолади

Шундай қилиб,  “махсус ҳарбий операция” (Россия ҳукумати Украинадаги урушни шундай атайди) вақтида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаган хорижликларга Россия фуқаролиги берилади.

Фармон Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Россия фуқаролигини нафақат армияда хизмат қилаётган хорижликлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам олишлари мумкин. Паспорт олиш учун улар Мудофаа вазирлиги билан камида бир йил муддатга шартнома тузишлари керак.

Эслатиб ўтамиз,  Ғарб томони Россия Украина урушида катта йўқотишларга учраганини айтиб келади.  2022 йил сентябр ойида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди.  Унда 400 мингдан ошиқ киши урушга жўнатилди. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+