Февралда беқарор об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Бутун куз-қиш мавсумида феврал энг кўп ёғин бўладиган ой саналади. 

Жамият
31 январь, 11:06
Февралда беқарор об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутмоқда? Гидрометеорология хизмати эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Умуман олганда, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5ога юқори бўлиб, 2-4о илиқни, шимолда 2о совуқ-1о илиқни, жанубда 6-8о илиқни ташкил этади.

Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5о совуқ, кундуз кунлари 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0-2°совуққача бўлади.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади.

Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5о илиққача, кундуз кунлари 8- 13о илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси 2-7о илиқдан 2-7о совуққача, кундуз кунлари 13-18о илиқдан 2-7о илиққача, шимолда кечалари 0-5о илиқдан 7-12о совуққача, кундуз кунлари 11-16о илиқдан 0-5о илиққача ўзгариб туради. 

Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Иқлимий маълумотларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида бутун куз-қиш даври давомида февраль ойи ёғингарчилик энг кўп бўладиган ой деб ҳисобланади.

Бироқ, ёғингарчилик миқдори бўйича, ҳамда, ҳарорат тартиби бўйича февраль ойи жуда турлича бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолаётган январ ойи Ўзбекистонда анчагина қуруқ келди, фақат ой охирига келиб давомли ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Шунингдек, метеорологлар мамлакат аномал совуқ кутилмаётганини маълум қилишганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+