Афғонистонда кетма-кет зилзилалар бўлди

Ўтган йилги ер силкинишларида икки мингдан ошиқ киши қурбон бўлганди. 

Жаҳон
17 январь, 9:23
Афғонистонда кетма-кет зилзилалар бўлди

Афғонистонда 17 январ санасида кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра,Тошкент вақти билан 02:10 да (16.01.2024 йил, Гринвич бўйича 21:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 37,2 градус шимолий кенглик; 71,11 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 150 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 480 км жанубий-шарқда.

Шунингдек, Тошкент вақти билан 05:40 да ҳам зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,81 градус шимолий кенглик; 71,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 524 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрда мамлакатда юз берган ҳалокатли ер силкинишлари оқибатида икки мингдан оши киши ҳалок бўлганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+