АҚШда "Хелен" тўфони оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

Суғурта компаниялари умумий зарарни бир неча миллиард долларга баҳоламоқда. 

Жаҳон
28 сентябрь, 9:34
АҚШда "Хелен" тўфони оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

АҚШ жануби-шарқини қамраб олган "Хелен" тўфони оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар электрсиз қолди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

"Хелен" ҳозир сезиларли даражада заифлашган бўлсада, метеорологлар кучли шамол, кучли ёғингарчилик ва торнадо хавфи давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда. 

Довул зонасида уйлар ва йўллар қисман сув остида қолган, суғурта компаниялари зарарни кўп миллиард долларга баҳоламоқда.

Хабар қилинишича, тўфон тўрт миллион хонадон ва тижорий мижозларини электр энергиясисиз қолдирган.

Флорида штатининг Тейлор округида шериф департаменти эвакуация қилишдан бош тортган аҳолидан "шахсни аниқлаш ва оиласига хабар бериш учун" қўлларига исмлари ва туғилган саналарини олиб, имзо қўйиб беришни сўраган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+