Камола Маҳмудова вафот этди
У ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширганди.
Жамият
27 сентябрь, 10:20
ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган Камола Маҳмудова Лондонда вафот этди.
Маълумотларга кўра, у узоқ вақт давомида оғир хасталик билан курашиб келган.
Маҳмудова 2020 йилда Шавкат Мирзиёев томонидан "Дўстлик" ордени билан тақдирлаганди. У кўплаб хайрия лойиҳалари, жумладан, Khan Academy таълим платформасини ўзбек тилида ишлаб чиқишга кўмаклашиш, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш лойиҳалари билан эътиборга тушганди.
Камола Махмудованинг дафн маросими 27 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.