Бўстонлиқда икки уй ёниб кетди
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Бўстонлиқ туманида уйлар ёниб кетди. ФВВ ёнғин тафсилотларини эълон қилди.
26 сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб бориб, қуршаб олинган ва ўчирилган.
Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.