ОАВ: Дуров сўроқда йилига бир дирҳам маош олишини айтди

Ушбу миқдор ҳатто бир долларни ҳам ташкил қилмайди. Лекин Bloomberg Дуров 9 млрд доллардан ошиқ бойликка эга экани ҳақида маълумот берган. 

Жаҳон
26 сентябрь, 10:31
ОАВ: Дуров сўроқда йилига бир дирҳам маош олишини айтди

Телеграм асосчиси Павел Дуров сўроқ пайтида йилига 1 доллардан кам маош олишини айтди.

Франция пойтахти Париждаги сўроқ пайтида Телеграм асосчиси йилига 1 БАА дирҳами (қарийб 3500 сўм) олишини айтди, деб ёзади Франциянинг Le Monde газетаси. Нашрнинг таъкидлашича, Дуров "ўзини камбағал сифатида кўрсатишни яхши кўради", аммо бундай паст маош билан у мултимиллиардер бўлиб турибди.

Forbes  рўйхатида Дуров 15,5 миллиард доллар бойлиги билан 127-ўринни эгаллайди; Bloomberg унинг бойлигини 9,07 миллиард долларга баҳолайди.

Журналистларнинг эслатишича, тадбиркор Телеграмдаги аксарият акцияларга эгалик қилади.

Француз нашрига кўра, август ойида ушланиб, бироздан сўнг гаров асосида қўйиб юборилган Дуров ҳозирда Париждаги муҳташам меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилмоқда.

Аввалроқ Дуров мессенжер қоидаларини бузган шахслар маълумоти махсус хизматлар сўровларига биноан уларга тақдим этилиши мумкинлигини айтганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+