Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эканини айтди

Арманистон бош вазири АҚШда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган. 

Жаҳон
25 сентябрь, 11:11
Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эканини айтди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Унда бош вазир Ереван Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини айтди.

“Пашинян президент Эрдўғонни Арманистон-Озарбайжон келишув жараёнидаги мавжуд вазият, муносабатларни тартибга солиш бўйича келишув имзолашга тайёрлиги, шунингдек, Арманистон ҳукуматининг "Дунё чорраҳаси" ташаббуси ҳақида маълумот берди”, — дейилади хабарда. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Пашинян ва Эрдўғон "Арманистон-Туркия муносабатларини нормаллаштириш жараёни доирасида аллақачон қилинган қадамлар ва мавжуд келишувларни батафсил муҳокама қилишди", дейилади хабарда.

"Томонлар келишув жараёнини ҳеч қандай шартларсиз давом эттиришга ва муносабатларга янги туртки беришга тайёрлиги таъкидланди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 сентябрда Озарбайжон Қорабоғда амалиёт ўтказиб, ҳудудий яхлитлигини тиклаганди. Лекин ҳануз мамлакат Арманистон билан тинчлик шартномасини имзолагани йўқ. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+