platina.uz

Пашинян Лукашенко ҳокимиятда қолса ҳеч қачон Беларусга бормаслигини айтди

У Лукашенкони зимдан Озарбайжонга ёрдам беришда айблади. Май ойида Илҳом Алиев билан учрашган Лукашенко Қорабоғ можаросини "озодлик уруши" деб атаганди. 

Жаҳон
13 июнь, 14:43
Пашинян Лукашенко ҳокимиятда қолса ҳеч қачон Беларусга бормаслигини айтди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг айтишича, Александр Лукашенко давлат раҳбари бўлиб қолар экан, у ҳам, Арманистоннинг бошқа расмий вакили ҳам ҳеч қачон Беларусга ташриф буюрмайди.

Бу ҳақда Пашинян пайшанба куни парламентда айтиб ўтди, дея хабар беради News.am.

Арманистон ва КХШТ ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида гапирар экан, Арманистон бош вазири Беларус раҳбарининг баёнотини эслади.

"КХШТ давлатлари раҳбарларидан бири 44 кунлик урушни тайёрлашда қатнашганини, Озарбайжонни ғалаба қозонишини рағбатлантирганини, ишонганини айтди.

Шундан кейин Беларус раҳбари билан КХШТ форматида бирор нарсани муҳокама қилишим керакми?"– деди Пашинян. Шу билан бирга, у МДҲ ва ЕОИИ доирасида у қайсидир маънода Беларус раҳбари билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлишини таъкидлади.

“Аммо мен бундан буён Беларусда президент Александр Лукашенко ҳокимият тепасида экан, мен Беларусга бормайман. Умуман олганда, мен бундан буён Арманистоннинг бирорта ҳам расмий вакили Беларусга бормаслигини эълон қиламан", - дея ваъда берди Пашинян.

"Назарий жиҳатдан, агар Беларус КХШТдан чиқишга қарор қилса ёки Беларус президенти арман халқи учун мақбул бўладиган узр сўзларини топса, КХШТ атрофидаги вазият ўзгариши мумкин", - деди сиёсатчи.

Бир кун аввал, 12 июнь куни у Арманистонга КХШТдан чиқиши мумкинлигини эълон қилганди. У буни ассоциациянинг камида икки давлати, ёлғондан Арманистонни қўллаб-қувватлаганини, лекин унга қарши уруш тайёрлашда иштирок этгани билан изоҳлади. У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Май ойи ўрталарида Александр Лукашенко Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганди. Кейин у Қорабоғ учун урушни "озодлик уруши" деб атади ва бундай урушда ғалаба қозониш имкониятини ҳали у бошланишидан олдин Алиев билан муҳокама қилганини айтди.

Унинг фикрича, "Боку учун бу ғалабани сақлаб қолиш жуда муҳим эди".

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+