platina.uz

Акбарали Ишмурзоев Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинланди

Аввалги ҳоким Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. 

Жамият
25 сентябрь, 18:40
Акбарали Ишмурзоев Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинланди

Акбарали Ишмурзоев Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Шўрчида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Ишмурзоев Акбарали Абдужабборович номзодини Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Акбарали Ишмурзоев 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003- ва 2009 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.

Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Музработ туманида ҳам ҳоким ўзгарганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+