Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида деярли 500 киши ҳалок бўлди

Қурбонлар орасида 35 нафар бола, 58 нафар аёл ва икки нафар тиббиёт ходими бор. 

Жаҳон
24 сентябрь, 9:14
Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида деярли 500 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан жануби ва шарқида уюштирган ҳужумлари натижасида камида 492 киши ҳалок бўлди, камида 1645 киши яраланди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берди

"Шу билан бирга, ҳалок бўлганлар орасида 35 нафар бола, 58 нафар аёл ва икки нафар тиббиёт ходими бор”, — дейилади вазирлик хабарида. 

Аввалроқ 356 киши ҳалок бўлгани ва 1246 киши жароҳат олгани маълум бўлган. 

Исроил 23 сентябрь куни эрталаб Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"шиа гуруҳининг нишонларига "катта зарбалар" берди. Шу куни Исроил у ерда ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил Бош штаб раҳбари генерал-лейтенант Герзи Ҳалеви "Ҳизбуллоҳ" инфратузилмасини нишон сифатида атаган. 

"Биз мақсадларга эришмоқдамиз ва кейинги қадамларга тайёрланяпмиз", деди у. Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кейинроқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ливан халқига мурожаат қилди. У "Ҳизбуллоҳ" иншоотлари яқинида яшовчи аҳолини бу ерларни тарк этишга чақирди. У Исроил ливанликларга қарши эмас, балки гуруҳга қарши курашаётганини таъкидлаб, аҳолининг келажакда ўз уйларига қайтиши мумкинлигига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ливанда 1975-1990 йиллардаги фуқаролик урушидан бери бунчалик қурбонлар бўлмаган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+