Трамп сайловда ютқазса, президентликка бошқа номзодини қўймаслигини айтди

Агар у сайловни ютган тақдирда ҳам 2028 йилда номзодини қўя олмайди. 

Жаҳон
23 сентябрь, 9:30
Трамп сайловда ютқазса,  президентликка бошқа номзодини қўймаслигини айтди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп тўрт кун ичида иккинчи бор сайловда мағлуб бўлиш эҳтимолини очиқ тан олди

У жорий йил ноябрдаги сайловларда мағлуб бўлса, яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди.

Full Measure кўрсатуви бошловчиси ундан интервьюда ноябр ойида Камала Харрисга ютқазиб қўйса, 2028 йилда президентлик учун яна бир бор иштирок этишини сўради.

"Йўқ. Менимча, ҳаммаси шундай бўлади”, деди 78 ёшли Трамп, лекин қўшимча қилди: " Умид қиламанки, биз жуда яхши ишлаймиз".

Қўшма Штатларда қонунга кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас, шунинг учун Трамп ғалаба қозонса, 2028 йилда яна ўз номзодини қўя олмайди.

Илгари Трамп сайловларда мағлуб бўлиш эҳтимоли ҳақида камдан-кам гапирар эди – у деярли ҳар доим ўз тарафдорлари олдидаги чиқишларида ва ижтимоий тармоқлардаги постларида яқинлашиб келаётган ғалабасини ишонч билан эълон қилган.

Аммо сўнгги тўрт кун ичида у икки марта мағлуб бўлиш эҳтимолини тан олган. 

Эслатиб ўтамиз, кўплаб сўровномаларда у Камала Харрисдан ортда қолмоқда.  

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+