Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Агентлик ҳукумат бўйсунувига ўтказилади. 

Сиёсат
23 сентябрь, 16:23
Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Бандлик вазири лавозимидан олинган Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бошқаради. 

Давлат раҳбари мамлакат олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади. У 2022 йил 30 декабрдан бугунга қадар камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида ишлаб келганди. 

Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. 

Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+