Камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбариятини танийсизми?
Platina.uz сайти ҳар бир раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳақида маълумотлар бериб, таништириб боради.
Platina.uz сайти ҳар бир раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳақида маълумотлар бериб, таништириб боради. Биринчи сонимиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳақида.
Вазир Беҳзод Анварович Мусаев 1973 йил Тошкентда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2004 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини бизнес менежменти мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
Меҳнат фаолияти
- 1995-1998 – Миллий банк ходими;
- 1998-2006 – Молия вазирлигида ишлаган ва бўлим бошлиғигача кўтарилган, давлатнинг қимматли қоғозлар бозорини, сўнгра илмий ва ижтимоий муассасаларни молиялаштиришни назорат қилган;
- 2006-2010 – Ҳисоб палатаси;
- 2010-2011 – Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
- 2011-2018 – Ўзбекистонда бўлмаган;
- 2018-2020 – Давлат солиқ қўмитаси раиси;
- 2020-2021 – Бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари;
- 2021-2022 – Соғлиқни сақлаш вазири;
- 2022 йил 30 декабрдан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири.
Орадаги 7-8 йил давомида у чет давлатда яшаган. Бу ҳақда турли миш-мишлар юради. Айрим нашрларга кўра, Мусаев АҚШга тажриба алмашиш дастури бўйича борган ва ўша ерда қолиб кетган. Ўша пайтда у кўп тазйиққа, туҳматларга учрагани айтилади. Ўзбекистонда кўп қийналган, аммо ўз йўналишида салоҳиятли кадр бўлган.
Қизиқ ҳолат: 2018 йилда у ИИВ томонидан қидирувга берилган шахслар қаторида турганди. ИИВ сайтидаги бу маълумот кейинчалик ўчирилган. Мусаев Жиноят кодексининг (167-моддаси 3-қисми «А» банди, 175-моддаси 2-қисми «А» банди, 178-моддаси 3-қисми, 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2-қисми «А» банди билан айбланиб, қидирувга берилган.
У айбланган моддаларда ўзганинг мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, валютани қасддан яшириш, сохта тадбиркорлик, даромад ва солиқлардан бўйин товлаш каби айбловлар жой олган.
Вазиринг биринчи ўринбосари – вакант.
Вазир ўрибосари – Турдибоева Раъно Эшовна
1970 йил 8 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Маьлумоти олий, Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган (1994). Юридик фанлари номзоди.
Вазир ўринбосари – вакант.
Вазирнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов – 1980 йилда туғилган. Миллий университетнинг журналистика факултетини тугатган.
“Илинж” (2004), “Ҳар юракда бир Ватан” (2009) номли шеърий тўпламлари чоп этилган.
2023 йил март ойидан бери вазир матбуот котиби.
Бунга қадар Фахриддин Ҳайитов Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходими вазифасида фаолият олиб борган.