Беҳзод Мусаев "Хорижда иш" мажмуасини такомиллаштиришга буйруқ берди
Вазирнинг ўзи ушбу буйруқни бажарилишини назоратга олишини маълум қилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев "Хорижда иш" дастурий мажмуасини такомиллаштириш бўйича буйруқни имзолади.
Унга кўра, хорижда ишлаш истагини билдирган истагини билдирган ва бу билан боғлиқ ҳаракатларни мониторинг қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қатор ишлар амалга оширилади. Буйруқда "Хорижда иш" дастурий мажмуасида ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрига киритилмаганлиги, унинг мобил иловаси ишчи ҳолатда эмаслиги ҳамда хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларни ҳисобга олиш ва бу билан боғлиқ ҳаракатларни онлайн мониторинг қилиш имкониятлари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Дастурий мажмуага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига киритилган таклифлар асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларни рўйхатга олиш фақат дастурий мажмуа орқали амалга оширилади, бошқа тизимлар орқали рўйхатга олишга йўл
қўйилмайди.
Вазир топшириғига кўра:
- 3 кун муддатда дастурий мажмуага масъул ходимлар Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими орқали кириш имкониятини яратилади;
- 10 кун муддатда дастурий мажмуа орқали кўрсатилаётган барча хизматлар тарихини (ЛОГларни) юритиш имкониятини йўлга қўйилади;
- 20 кун муддатда дастурий мажмуанинг Андроид ва иОС тизимларида ишлашга мослашган мобил иловасини тубдан қайта кўриб чиқиб, ишга туширилади;
- 2 ой муддатда дастурий мажмуани ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрига белгиланган тартибда киритилишини таъминланади.